"Насаф" легионери Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашга тайёрми?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Насаф" ярим ҳимоячиси Иван Соловьёв "Блогбастер" "Youtube" каналига катта интервью берди. Ушбу суҳбат давомида футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаш борасидаги саволга ҳам жавоб берди.

– Сен 3,5 йилдан бери Ўзбекистондасан. Паспорт олиш учун яна қанча вақт керак?

– Яна бир йил керак. Беш йил бўлиши лозим.

– Агар сенга Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш таклиф қилинса, қабул қиласанми?

– Ҳа, албатта қабул қиламан. Мен деярли 4 йилдан буён шу ердаман. Ўзбекистон менинг иккинчи ўйимга айланган. Бу ерда дўстларим кўп. Шу сабабдан, бу таклифни мамнуният билан қабул қиламан ва ўйнайман.

– Бу ерда оиланг ва уйларинг бор. Ўзинги Россиядан кўра кўпроқ Ўзбекистон билан боғлайсанми?

– Россия менинг уйим. Отам-онам ўша ерда. У доим биринчи бўлиб қолади. Нима учун Россия термасига кира олмасам, бу ерда фуқароликни қабул қилиб миллий терма жамоада ўйнамаслигим керак? Шундай имконият бўлса, нега денгиз қирғоғида об-ҳавони қандай бўлишини кутиш керак. Имконият борми фойдалан, тамом.

Манба: Блогбастер

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
. мансур
03/10/2022 20:11
Термага тортмайсанда укам