"Насаф" легионерлари байрам тадбирида қатнашишмади. Чунки...
Ўзбекистон Кубоги финалида иродали равишда “Пахтакор”ни мағлубиятга учратган “Насаф” қаҳрамонлари бугун Қаршида ғалабани мухлислари билан биргаликда нишонлади.
Автобусда шаҳар бўйлаб сайр қилинди ва марказий стадионда ишқибозлари қаршисида байрам давом этди. Мана шундай юқори кайфиятда давом этган тадбирда “Насаф”нинг ҳамма ўйинчилари ҳам билан иштирок этмади.
Жумладан, клубнинг сербиялик легионерлари – Марко Станоевич ҳамда Адриан Калудерович Самарқанддаги учрашувдан кейин уйга – Сербияга қайтиб кетишгани маълум бўлди. Бу ҳақида Станоевич Sports.uz мухбирига айтди. Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, ушбу футболчиларнинг шартномалари тугаяпти. Тез орада барча масалага ойдинлик киритилади.
Фикрлар