"Насаф" легионерлари билан хайрлашди

Қишки йиғинини бошлаган “Насаф” сафида кутилганидек ўзгаришлар юз бермоқда. Маълум бўлишича, қаршиликлар икки нафар легионери билан хайрлашган. Булар – россиялик Иван Соловьёв ва сербиялик Ален Машович.

машович

Соловьёв “Насаф” таркибида Суперлиганинг 20 та учрашувида майдонга тушиб 3 та гол урган бўлса, ёзда жамоа сафига қўшилган Машович 5 та баҳсда қатнашиб 1 бор гол муаллифига айланди.

“Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ушбу легионерлар клубни тарк этганини Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраевга берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Насаф" бу трансферни амалга ошириши мумкин, Саитов "Пахтакор"га ўтишни жуда хоҳлади, унинг бу қарорини кутмагандик" - Рўзиқул Бердиев таркибдаги ўзгаришлар ҳақида

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!