"Насаф" "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди ва кичик таътилга чиқди

  • 21 Jul 22:58
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 2
  • Football
CHERY AUTO

“Насаф” клуби бугун давралар оралиғидаги тайёргарлиги доирасида иккинчи назорат учрашувида майдонга тушди.

Tecno

Бу сафарги рақиб Муборакнинг “Машъал” жамоаси бўлди. Учрашув 4:0 ҳисобида “Насаф” жамоасининг йирик ғалабаси билан якунланди. Беллашувдаги голларга Умарбек Эшмуродов, Марко Станоевич, Сардор Саъдуллаев ҳамда “Металлург”дан қайтган Дониёр Нарзуллаев муаллифлик қилишди.

Шундай қилиб, Рўзиқул Бердиев жамоаси бугундан кичик таътилга чиқди. “Aждарлар” энди 25 июль куни тўпланади ва футболчилар тиббий кўрикдан ўтказилади, - дея хабар бермоқда, “Насаф” матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!
Akbarali Abdunazarov
22/07/2021 08:16
Таркибда кимлар уйнади, узгаришлар борми, нима режалар тузилаяпти, айрим мухлислар томонида Бермаев, Ж.Жалолиддинов Насафда курикдан утаетганлиги тугрисида хабарлар таркалмокда, Насаф лагеридан янгиликларни кутиб коламиз!
&
Лучше Насаф
21/07/2021 23:43
omad nasaf