"Насаф" ОФК кубоги гуруҳ босқич мезбонлиги учун ариза топширгани, Рўзиқул Бердиев олдидаги муаммо ва бошқалар ҳақида - Диёр Имомхўжаев

Тез орада ОФК кубоги старт олади. Мусобақада юртимиз шарафини "Насаф" ҳимоя қилади.

Чемпионатдан олдин ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида "Насаф" ОФК кубоги гуруҳ босқичи мезбонлиги учун ариза топширгани ва беллашувлар Тожикистонда бўлиб ўтиши белгилангани хусусида ёзди. 

- ОФК кубогининг "Насаф" жой олган гуруҳи учрашувлари сунъий майдонларда ўтиши бизнинг клуб учун катта эҳтимол билан муаммо туғдиради.

"Насаф" гуруҳ ўйинларига мезбонлик қилиш юзасидан ариза топширганди. Қашқадарёда учрашувларни юқори савияда ўтказиш имконияти бор эди. Аммо ОФК Тожикистон вариантини афзал билди. Эндиликда "Насаф" сунъий майдонда ҳам машғулот олиб боришига тўғри келади.

Шунингдек, Тожикистон жамоасининг ўйинлари фақат кечки пайтга қўйилган. "Насаф" эса уч учрашувдан иккитасини иссиқ ҳавода ўтказишга мажбур. Ҳаво иссиқ вақтда сунъий майдонда ўйнаш қанчалик азоб экани сизга яхши маълум.

Эндиликда Бердиев олдида муаммо бор. 10 май куни "Насаф" Суперлига доирасида "Машъал"га қарши майдонга чиқиши керак. Бироқ бу вақт оралиғида сунъий майдонга ҳам машғулотлар орқали кўникиб бориш талаб этилади. Шундан келиб чиқилса, учрашув санасининг ўзгартирилишидан "Насаф" манфаатдор. Биз май ойининг сўнгги ўн кунини Вадим Абрамовга топшириб қўйганмиз. ОФК кубоги сабаб "Насаф" шундоқ ҳам битта учрашувни қўйиб юборади. "Машъал" билан ўйин қолдирилса, демак бундай ўйинлар сони 2 тани ташкил қилади. Буёғи ёзнинг чилласига уланади ва ҳоказо.

Ишонамизки, қийин шароитда бўлса ҳам "Насаф" ўзини кўрсата олади. Ҳозир эса "Машъал" билан ўйин масаласида бош қотириш керак, - деди Диёр Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbarali Abdunazarov
02/05/2021 20:59
Насаф марказий уйингохи Урта Осиеда номер 1 гапибга жавоб!
Akbarali Abdunazarov
02/05/2021 20:58
Р.Бердиев ОФКни хам Суперлигани хам ютади худо хохласа, Овмин!
Akbarali Abdunazarov
02/05/2021 20:56
Агар ташкилот рахбари ишчиларга шароит яратиб бера олмаса бундай рахбарни кераги йук, УФАга хам шу гап рахбарлар факат креслода енбошлаб утириш эмас, ойликни халоллаб уйга олиб бориб бола чакага едириш керак, кучларинг етмаса фойдаларингиз тегмаса нима киласила узларингизни кийнаб!
Akbarali Abdunazarov
02/05/2021 20:52
Нега Каршида утказилишига курашмайсизлар, Каршида 2 та энг яхши чимга эга стадион борку, мехмонхона етарли булса, вокзал аэропорт яхши булса, УФАни кучи етмайдими, нега Узбекистон клуби айнан Насаф кийналиши керак, утган йилику каторасига кубокда 3 та учрашувни мехмонда утказди, Р.Бердиевга ердам беринглар, Насафку гурухда 1 чи уринни олиб келади, факат шундай еш жамоани кийнаш керак эмас. Душанбеда бизни Каршидек шароит йукку, шу Никенбаев узимизга карши чикадими дейманда!
&
Турсун Ғани
01/05/2021 22:02
Обдон пухта Режа тузмайсанларми аввал бошидан.Ўйинни ўзгартириш сенларга осон аввалдан шундай бўлиб келган, юўлаверади ҳам. ОФК билан келишса бўлардику, ўйинларни Қаршига олиб келишни, келиша олмайсанларда ОЧЛ да ҳам ҳеч ким харакат қилмади ўзимизда ўтказиш учун, ЖЧ саралашида ҳам имкониятимиз 0 эди қабул қилишда. Нима Ўзб. Офк учун ўгай ўғилми , ҳеч имконият бермаса бизга, аслида муаммо бошқа нарсаларди бўлса керак. Мусобақаларни ташкел этиш, терма жамоалар маркази ҳеч ким ишламайди, ҳоҳламайди , ҳаракат қилмайди, нима кераги бор бош оғриқни, бошни оғритишни деб қўя қолади. Келган жамоаларни боқиб юрамизми, ундан кўра бориб ўйнаймиз деб қўя қоласанларда Дийор ука. Қаршида ўтказсаларинг Насаф футболчилари, муҳлислар ҳамма мазза қилардику , сифатли майдон, транслация, санларга гапирганни йозганни фойдаси ЙЎҚ барибир ҚИЛМАЙСАНЛАР, ЭШИТМАЙСАНЛАР, ҲОҲЛАМАЙСАНЛАР...Э