“Насаф” ОФК кубоги ярим финалида франциялик, испаниялик футболчилар ўйнайдиган Осиёнинг энг қадимий клубларидан бирига қарши баҳс олиб боради

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 22 сентябрь куни ОФК Кубоги-2021 ҳудудлараро ярим финалида Қаршининг “Насаф” клуби Ҳиндистоннинг “Мохун Баган” жамоасини қабул қилади.

“Мохун Баган” – Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида жойлашган Калькутта шаҳри шарафини ҳимоя қилади. Клуб 1889 йилда ташкил топган бўлиб, Осиёнинг энг қадимий футбол клубларидан бири ҳисобланади. “Мохун Баган”нинг 100 йиллигига мамлакат олдидаги ҳизматлари учун “Ҳиндистон миллий клуби” унвонини олган. Уч карра Миллий футбол лигаси ғолиби. Федерация кубоги тарихидаги энг кўп муваффақият қозонган жамоа ҳисобланади. Улар ушбу кубокни 14 маротаба қўлга киритган.

“Мохун Баган” бир қатор легионерлар (Рой Кришна (Фиджи ороллари), Аднан Хюго Боуму (Франция), Дэвид Уильямс (Австралия), Жони Кауко (Финляндия), Тири (Испания), Карл Макью (Ирландия) ва кучли маҳаллий футболчилар (Амриндер Сингх, Притам Котал) тўп тепади.

“Мохун Баган” ОФК Кубоги-2021 “D” гуруҳи ғолиби саналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Бахтийор Бобойиб
16/09/2021 22:01
Хиндистон кулибини соламиз