“Насаф” ОФК кубогида ғалаба қозониш учун Суперлигани қурбон қиляптими? - Рўзиқул Бердиевдан жавоб

25 август куни “Насаф” ОФК Кубоги-2021 ҳудудий финал ўйинида Туркманистоннинг “Aҳал” клубига қарши баҳс олиб боради. 

Бугун ўйин олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Рўзиқул Бердиев қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- “Аҳал”га қарши тайёргарлигимиз кўнгилдагидек ўтди. Ўйинга футболчиларимиз ҳар томонлама шай. Рақимиз ажойиб жамоа. Уларни ўрганганимизда ўйинни яхши ташкил этишини, ҳар хил схемаларда ўйнашини ва таркибида техникаси кучли футболчилар борилигини кўрдик. Эртага қизиқарли баҳс бўлади. Бор кучимизни шу беллашувга ташлаб, натижага эришишимиз лозим.

Аввал ҳам туркман жамоалари билан бир неча марта тўқнаш келганмиз, ўйинларини кўп кузатамиз. Уларнинг биз билан ўхшашлик тарафлари бор. Чунки рақиб ҳам техникага таянган ҳолда тактик футбол намойиш этади. Тезкор футболчиларга эга. Ўзбек ва туркман футболи менталитети ўхшаш. Албатта, даражаси ҳар хил бўлиши мумкин. Чунки бизнинг футбол яхши ташкил қилинган ва стабил ўтмоқда. Уларда пандемия сабаб учрашувлар ўтказилмаяпти. Бу қайсидир манода бизга ас қотиши мумкин. Лекин бу бизни бўшаштирмайди. Асосий мақсадимиз ғалаба қозониш.

“Насаф” ОФК кубогида ғалаба қозониш учун Суперлигани қурбон қиляптими? Ҳар хил гапга ишонавериш керак эмас. Барча мусобақага максимал даражада ҳаракат қиляпмиз. Қайсидир учрашувда мағлубиятга учраймиз, айримларида ғалаба қозонамиз. Лекин барча ўйинда жамоа бор имкониятини ишга соляпти. Шунинг учун бу гапларга мухлислар эътибор бермаслигини истардим, - деди Бердиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!