
"Насаф" ўртоқлик ўйинида Россия жамоасини мағлуб этди
"Насаф" клуби Анталиядаги йиғин доирасида тўртинчи назорат беллашувида Россиянинг "Енисей" жамоаси билан беллашди.
126 дақиқа давом этган мазкур баҳсда "аждарлар" 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Дастлаб, 46-дақиқада Акмал Мозговой ҳисобни очди. "Насаф"нинг иккинчи голига эса пенальтидан унумли фойдаланган ҳолда жамоа таркибига қайтган Ҳусайн Норчаев муаллифлик қилди.
Беллашувнинг 80-дақиқасида Рубин Хебай рақиб дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик жарима зарбаси голга айлантира олмади.
Фикрлар