"Насаф" ўз майдонида "Турон" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди (видео)

Бугун Суперлигада 4-турга якун ясалди. Турнинг сўнгги учрашуви Қаршида “Насаф” ҳамда “Турон” жамоалари ўртасида кечди.

Қизиқарли кечган баҳс мезбонларнинг тўлиқ устунлигида ўтди ва бу якунда ҳисобда ҳам ўз аксини топди. “Насаф” – “Турон” 4:0. Мезбонларга ғалаба келтирган голларни Муродбек Хўжамбердиев (36'), Марко Станоевич (51'), Шерзод Насруллаев (82') ва Хусайн Норчаев (86') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!