“Насаф” ўз тарихидаги 330-ғалабасини қўлга киритди
Ads

Олий Лига сўнгги турида Қаршининг “Насаф” жамоаси ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” клубини қабул қилди.

Ўйиннинг 20-дақиқасида Бобир Абдухолиқов мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 77-дақиқада Шароф Муҳитдинов “аждарлар”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди ва якуний натижани ўрнатди.

Шундай қилиб, қаршиликлар бу мавсумни 63 очко билан кучли учликка якун ясаган бўлса, муборакликлар 38 очко билан мусобақа жадвалининг 8-поғонасидан ўрин олди.

Шундай қилиб, “Насаф” ўз тарихидаги 330-ғалабасини қўлга киритди.

Олий Лига 30-тур
23.11.2016

“Насаф” – “Машъал” - 2 : 0 (1 : 0, 1 : 0)

Голлар: Бобур Абдуҳолиқов 20, Шароф Муҳитдинов 77
Огоҳлантиришлар: Искандар Шойқулов 42, Мирзакамол Камолов 54

“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов (с), 6.Азизжон Ғаниев (8.Сирожиддин Қўзиев 84), 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Шахбоз Эркинов, 23.Шерзод Аъзамов, 33.Одил Ҳамробеков (28.Фозил Мусаев 77), 34.Фарруҳ Сайфиев, 38.Дониёр Нарзуллаев, 45.Бобир Абдухолиқов (18.Баҳром Абдураҳимов 72).

“Машъал”: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Искандар Шойқулов, 5.Ғиёсжон Комилов (с), 6.Сардор Абдураимов, 8.Мирзакамол Камолов, 9.Хумоюн Муртазоев (98.Сирожиддин Аллаев 90), 17.Владислав Павленко, 27.Ғуломҳайдар Ғуломов (29.Дилявер Абибуллаев 69), 28.Марадона Сафаров, 33.Андрей Деркач, 55.Аваз Агалиев (13.Шахзод Шайманов 63).