"Насаф" ўз уйида яна очко йўқотди. Бердиев бунинг сабабини қандай изоҳлади?

Ўтган сафар ўз майдонида “Пахтакор” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган “Насаф” бу гал ҳам ўша натижасини такрорлади.

Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилган қаршиликлар рақибини енгиш йўлини топа олмади.

Ушбу дуранг “Насаф” учун мағлубиятга тенг бўлса, “Қизилқум”га ғалабага қиёсласа бўлади.

Мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйиндан кейин дуранг натижанинг сабаблари хусусида гапирди.

- Натижа биз кутгандек бўлмади. Рақиб жамоа яхши ҳимояланди. Ҳужумда бу ҳимояни ёриб ўтишга деярли имконият топа олмадик. Баъзи-бир вазиятларда қаердадир омад юз ўгирди. Дарвоза тўсини, дарвозабон яхши ҳаракат қилди. Натижа қониқарсиз бўлди. Бу биз учун албатта оғир. Лекин ҳозир ечиниш хонасидан кейинги ўйинга тайёргарлик кўришни бошладик.

- Жамоанинг бу ўйинини нима деб баҳолайсиз? Руҳий ҳолат билан боғлиқми ёхуд ички муҳит билан боғлиқми? Нима сабабдан очколар йўқотиляпти?

- Албатта, ўзимиз ҳам буни тушуниб турибмиз. Ҳар бир ўйинга ғалаба учун, ижобий натижа учун чиқасиз. Ички муҳит, ҳаммаси жойида. Баъзида шошилганингизда, рақиб яхши ҳимояланганида, ўйингиз чиқмаганида албатта руҳиятга таъсир қилади. Ҳужумда бизга маҳорат етишмаяпти. Асосий сабабларимиздан бири шу.

бердиев28

- Легионер ўйинчилар ҳам олинган. Турдан-турга ўйинида ўзгариш бўлиши керак. Қачонгача уларни қўшилиб кетади, деб кутамиз?

- Ўзимиз ҳам шу ҳақида ўйлаяпмиз. Бунинг устида кўп ишлаяпмиз. Жисмоний тайёргарлигини яхши ҳолатга олиб келишга ёки руҳий тарафдан...Улар жамоага яхши киришиб кетишди, жамоа ҳам яхши қабул қилди. Лекин ҳозир айтиб ўтганимдек, ҳужумда баъзида маҳорат етишмаяпти.

- Олдинда 24 август куни Суперкубок ўйини турибди. Бу учрашув ҳам осон кечмаслиги аниқ.

- Албатта, рақибимиз учун ҳам осон кечмайди. Чунки охирги кўрсатгичларни оладиган бўлсак, уларга қарши яхши ҳаракат қиляпмиз. Ўйлайманки, бу ўйин ҳам биз учун ижобий бўлади.

   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Uzbek ligion
20/08/2023 05:40
Nasafda lima bilan chaves transferi xato bulgani etmaganidek mozgovoy,yana bir ikkita futbolchilar uyinida pasayish kuzatilgan.
Шоим Зарипов
20/08/2023 15:09
Булар учун жавоб берадиган силексионер мураббий бор хвр нарсани эгасидан сураш керак селекция ишини олиб боролась урнини бушатиб куйсин у учун Бердиевга мухлислар тош отмаслиги керак.
&
nawruz.eshmurodoff2017@gmail.com
20/08/2023 06:26
Ҳужумчилар йўқ. Барча ўйинларда Насаф 9 киши бўлиб ўйнаяпти. Чавез билан Лима деганларидан кўра ўзимизнинг қишлоқлардаги олдий ҳаваскор ўйинчилар ҳам яхшироқ ўйнайди. Билмадим бу икки легионер нимага олиб келинган - томошабинларнинг асабига тегиш учунми?