"Насаф" "Реал"га айланиб кетди ва сўнгги дақиқаларда "Металлург"дан ғалабани илиб кетди
Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" баҳси якунланди. Учрашув меҳмонларнинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
3 дақиқадаёқ "маъданчилар" вакили Эргаш Исмоилов узоқ масофадан "пушка" зарба йўллаб, ҳисобни очди. Кейинчалиик "аждарлар" кетма-кет ҳужум уюштирди.
Бу ўз самарасини берди: Ойбек Бозоров жарима майдончаси ичида йиқитилди. Учрашувни бошқарпаётган Тўрабек Суюнов ВАР билан маслаҳатлашиб, пенальти белгилади. Азизбек Амонов 11 метрли зарбани аниқ амалга ошириб, мувозантни тиклади.
85 дақиқада қаршиликлар ҳужумчиси Лима Круз қизил карточка олиб, мадонни эрта тарк этди. Бу ҳаммаси эмас эди: Алибек Давронов қўшиб берилган дақиқаларда гол уриб, ғалабани жамоаси томонга ҳал қилди.
Шу тариқа, "Насаф" сафарда 3 очко билан қайтадиган бўлди.
Фикрлар