"Насаф" рейтингда Ўзбекистонни яна ўз ўрнига қайтарди!

Осиё Чемпионлар лигаси Ғарбий ҳудудида гуруҳ босқич баҳслари якунланди. "Пахтакор" плей-оффга чиқа олмади. "Насаф" иштирокини давом эттирадиган бўлди.

Энди клублар рейтингига ҳам эътор қаратсак. Ўзбекистон клублар рейтингида Эрондан кейин 3-ўринга тушиб қолганди. “Насаф” бугун мамлакатимизга яна 2-ўринни қайтиб олишига сабабчи бўлди. Ўзбекистон иккинчи ўриндан камида 2023 йилнинг февралигача тушмайди. Биз Эрондан 0,555 очкога олдиндамиз ва бу фарқ июнь ойида “Сўғдиёна” ОФК кубогидаги иштирокини бошлаганида ортиши мумкин. Ўзбекистондан ортда бораётган Эрон ва Қатар терма жамоаларининг ОФК кубогида жамоалари йўқ. Шундан келиб чиқсак, жиззахликлар муҳим очколарни тақдим этиб, орадаги фарқни яна ошириши мумкин.

Ҳозирги кунда клублар рейтинги шу кўринишда.

photo_2022-04-28_01-49-27

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
. мансур
28/04/2022 22:50
Пахтакор бу йил ОЧЛда ҳамма ўйинларда дарвозабонсиз ўйнаганини ҳам ҳисобга олиш лозим
YAHYOBEK MUXTOROV
28/04/2022 13:24
Насаф жамоасига омад тилаб, рахмат деб қоламиз