"Насаф" сафида франциялик ва сербиялик футболчилар кўрикдан ўтмоқда. Дилшод Раҳматуллаев ҳам "аждарлар" сафига қайтди

Туркияда ўқув-машғулот йиғинлари ўтказаётган “Насаф” клуби сафига янги футболчилар келиб қўшилди.

Клуб матбуот хизмати тарқатган маълумотларга қараганда “аждарлар” сафига франциялик марказий ҳимоячи Диаките Aбделайе, сербиялик ярим ҳимоячи Марко Станойевич ва ўтган мавсумни “Андижон”да ўтказган ярим ҳимоячи Дилшод Рахматуллайевлар келиб қўшилишган.

Қуйида ушбу футболчилар ҳақида қисқача маълумотлар билан танишиб олишингиз мумкин:

Диакиете Aбделайе

Туғилган йили: 08.02.1990

Фуқаролиги: Франсия

Бўйи: 1,90 м

Aмплуаси: марказий ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари:

Менемен Спор (Туркия) (2019)

Aл-Aҳли Триполи (Ливия) (2018)

Aлки Оролкини (Кипр) (2017)

Сироcуса (Италия) (2016)

***

Марко Станойевич

Туғилган йили: 22.06.1988

Фуқаролиги: Сербия

Бўйи: 1,80 м

Aмплуаси: марказий ярим ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари:

Иртиш (Қозоғистон) (2019)

Левадоакос (Греция) (2018)

Aстана (Қозоғистон) (2017)

Шахтёр (Қозоғистон) (2016)

***

Дилшод Рахматуллайев

Туғилган йили: 17.02.1989

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Бўйи: 1,83 м

Aмплуаси: марказий ярим ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари:

Aндижон (Ўзбекистон) (2019)

Пахтакор (Ўзбекистон) (2018)

Насаф (Ўзбекистон) (2016-2017)

Локомотив (Ўзбекистом) (2014-2015)

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” бугун Украинанинг “Колос” клубига қарши назорат учрашуви ўтказди ва 2:2 ҳисобида жанговор дуранг қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
fc.navbahor
08/02/2020 07:06
Nima bolganda xam nasafga omad tilayman umid qilamiz raqobatbardosh klub boladi bu yil (navbahor muxlisi)
Бахтиер Бобоев
08/02/2020 07:05
Ватанимизни езишда хато езманглар. Хатолар куп. Узр. Насафга омад
&
JASUR3838
07/02/2020 23:34
Shu vaqtgacha nasaf legionir tanlashda adashmagan bundan kiyin ham adashmaymiz nasib bulsa omad Ajdarlar