"Насаф" собиқ футболчиси Қирғиз Республикаси жамоасига ўтди

CHERY AUTO

Темур Чогадзе Қирғиз Республикасининг "Барс" жамоаси аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.

Tecno

"Тимур Чогадзе - грузин қанот ҳужумчис, Грузиянинг "Сабуртало" футбол клуби тарбияланувчиси. Фаолияти давомида у Украина, Грузия ва Ўзбекистоннинг олий лигаларида ўйнаган.

Ўтган мавсумда Тимур Литванинг "Каунас Залгирис" футбол клуби шарафини ҳимоя қилиб, УЕФА Конференсия Лигасида 6 та ўйинда иштирок этди ва битта гол урди", - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Чогадзе 2024 йилнинг бошида Қарши жамоасига келганди ва мавсум ярмида икки томон келишган ҳолда шартнома бекор қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!