“Насаф” собиқ легионери ўзига янги жамоа топди


Мавсумни Қаршининг “Насаф” клубида бошлаган тожикистонлик Жаҳонгир Алиев ўзига янги жамоа топди.
SPORTS.uz интернет ахборот порталига ма`лум бўлишича, 22 ёшли Алиев фаолиятини ўз ватанида, Тожикистонда давом эттиради.
У мамлакат вице-чемпиони “Хўжанд” сафига бориб қўшилди. Қайд этиш жоиз, Алиев футболчилик фаолиятини айнан сўғдликлар сафида бошлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!