"Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" учрашуви ниҳоясига етди. Унда "аждарлар" зафар қучди, 2:1.

Ҳисоб 60-дақиқада Дилшод Саитовнинг аниқ зарбасидан сўнг очилди. Бунга мезбонлар 78-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига жавоб қайтарди. 11 метрлик нуқта қаршисига келган Дилшод Жўраев мўлжалда адашмади. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг уинчисида

Шу тариқа, "аждарлар" очколари сонини 45 тага етказиб олган ҳолда, 1-ўринга кўтарилди. Навоийликлар  ҳисобида 35 очко мавжуд. 

  • Суперлига
  • 22-тур

Қизилқум

  • Дилшод Жўраев 78'
1 : 2

19/10/2022 18:30

Насаф

  • Дилшод Саитов 60'
  • Ҳусниддин Алиқулов 90+3'

  • 90+7'

    Учрашув якунланди! "Насаф" Навоийда муҳим 3 очкони қўлга киритди.

  • 90+6'

    Норчаевнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтармоқда.

  • 90+4'

    Меҳмонлар фаолликни давом эттирмоқда. Энг яхши ҳимоя бу - ҳужум!

  • 90+3'

    ГООООООООЛ! "Насаф" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Матеус Лима Круз бош билан йўллаган зарбаси орқали тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

  • 90+1'

    Шунингдек, Ғайбуллаев ва Саитов ўз ўрнини Давронов ҳамда Соловьёга бўшатиб берди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшилди.

  • 88'

    Лиманинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячилардан ўтмади.

  • 87'

    "Аждарлар"нинг кетма-кет ҳужумлари самарасиз якунланмоқда.

  • 85'

    Бердиев иккита ўзгаришга қўл урди: Абдимуродов ҳамда Насруллаев ўрнига Муҳитдинов ва Абдураҳимов ўйинга қўшилди.

  • 83'

    Меҳмонлар босимни оширмоқда, "Қизилқум" рақибни қарши ҳужумда жазолашга уриняпти.

  • 81'

    Бердиев шогирдлари жарима зарбасига эга бўлди, тўпни жарима майдонига ошириш учун яхши имконият.

  • 79'

    "Аждарлар" дарҳол олдинга ташланди, Жавоҳир Илёсов тўпни ушлаб олди.

  • 78'

    ГООООООООЛ! Мезбонлар ҳисобни тенглаштирди!

    Дилшод Жўраев 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба берди.

  • 77'

    Қаршиликлар ҳакамга эътироз билдирмоқда.

  • 76'

    Марко Станоевичга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 76'

    Видеотакрорларни ўз кўзи билан кўрган рефери "Насаф" дарвозаси томон пенальти белгилади.

  • 75'

    Такрорий лавҳалар Марко тирсаги билан Зотеевнинг юзига юриб юборганини кўрсатди, Шукуруллаев ВАРни кўриш учун майдон четига йўл олди.

  • 74'

    Рақиб жарима майдони ичида "Қизилқум" футболчиси йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга буйруқ берди.

  • 72'

    Мозговой боши билан дарвозани нишонга олди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 71'

    Зафармурод Абдираҳматов узоқ масофадан ноаниқ зарба берди. Узоқ давом этган ҳужум шу тариқа якунланмоқда.

  • 69'

    Сон жиҳатдан устунликка эга бўлиб турган "аждарлар" майдон марказида тўпни назорат қиляпти.

  • 67'

    Йўлдошев бош ҳакамга икки бор жиддий эътироз билдиргани учун четлатилгани огоҳ бўлди.

  • 66'

    Навоийликлар ҳакамга жиддий эътироз билдирмоқда, Лазаревич шогирдидан майдонни тарк этмасликни сўраяпти.

  • 65'

    Бобур Йўлдошевга қизил карточка кўрсатилди. 

  • 64'

    Санжар Шоаҳмедовнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 63'

    Зотеевнинг бурчакдан оширган тўпига шерикларидан ҳеч ким зарба бера олмади.

  • 62'

    Лазаревич шогирдлари голга реакция билдиришга ҳаракат қилди, бурчак зарбасини томоша қиламиз.

  • 60'

    ГООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Дилшод Саитовнинг зарбасидан сўнг тўп устунга тегиб, дарвоза тўридан жой олди.

  • 57'

    Нуруллоев жарима майдони ичидан аниқ зарба йўллади, Илёсовдан яна бир сейв!

  • 55'

    Дилшод Жўраевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 53'

    Алиқуловнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 53'

    Ҳусаин берган пасдан сўнг тўп ҳимоячидан ўтмади.

  • 50'

    "Аждарлар" иккинчи 45 дақиқаликни ҳам нисбатан фаолроқ бошлади.

  • 48'

    Норчаев бу сафар узоқ масофадан зарба берди, тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45+1'

    Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади, танаффус!

  • 45'

    Ўйиннинг биринчи таймига 1 дақиқа қўшилди.

  • 43'

    Суҳроб Нуруллоев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 42'

    Ҳусаин Норчаевнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 41'

    Пол Комолафенинг бирга-бир вазиятдан берган зарбасини Эргашев қайтарди.

  • 39'

    Бўлим якунига яқин мезбонлар бироз фаоллашди.

  • 37'

    Бобур Йўлдошев ўткир бурчакдан зарба берди, бироз ноаниқ.

  • 36'

    Умар Эшмуродовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 34'

    Икки ҳимоячи қуршовида қолиб кетган Комолафе бурчак зарбаси ишлади.

  • 32'

    Бердиев жамоаси майдон марказини анча яхши назорат қиляпти. Навоийликлар узун паслар билан ўйнашга мажбур бўляпти.

  • 30'

    Ҳусаин Норчаевнинг яқин масофадан берган зарбасини Илёсов қайтарди.

  • 28'

    Ўйин ўртача темпда давом этмоқда.

  • 26'

    Лазаревич шогирдларининг кам сонли ҳужумларидан навбатдагиси ноаниқ пас сабабли узилиб қолди.

  • 24'

    Беллашув давом этмоқда, ВАРдагилар вазиятни пенальтига тортмайди деб ҳисоблади.

  • 22'

    Дилшод Саитовнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг қўлига теккандек кўринди. Шукуруллаев ҳозирча жим.

  • 20'

    Ўйиннинг дастлабки 20 дақиқалиги ортда қолди, кичик устунлик "Насаф" томонида бўлиб турибди.

  • 18'

    Тўпни ўзидан узоқлаштириб юборган Зотеев бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади, Эргашев яхши ҳаракат қилди.

  • 17'

    Марконинг узатмасидан кейин тўп тўғри рақиб дарвозабонининг қўлига бориб тушди.

  • 15'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда рақибидан устун келган Комолафе дарвозага ноаниқ зарба берди.

  • 13'

    "Аждарлар"нинг яна бир уриниши самарасиз якунланди.

  • 11'

    Станоевичнинг чап оёқда берган кучли зарбасига аниқлик етишмади.

  • 9'

    Бердиев шогирдлари марказда қисқа узатмалар билан рақиб мудофаасидаги бўш ҳудудларни излаяпти.

  • 7'

    Ғайбуллаевнинг жарима майдонига оширган тўпини Зотеев узоқлаштирди.

  • 5'

    Мезбонлар қулай вазиятга чиқиб бораётган Норчаевга зарба йўллаш имкониятини бермади.

  • 4'

    Санжар Шоаҳмедовнинг бурчакдан оширган тўпини Эргашев ушлаб олди.

  • 2'

    Қаршиликлар илк дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

  • 0'

    Футболчилар эсдалик учун суратга тушди. Старт учун барчаси тайёр!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Икки жамоа сардорлари ҳакамлар иштирокидаги расмий жараёнларни ўтказиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Sirojbek Turayev
19/10/2022 21:01
VAR dagi Asimov effekti baribur bilindi. Chempionatda esa Hakamlar effekti bu yilgi mavsumda rekord darajada sezildi. Aslida esa bu antirekord
&
Мажидов Шахзод
19/10/2022 20:30
Лима Круздан "Бабаян"га муздек душ ,,,,
&
Мажидов Шахзод
19/10/2022 20:30
Пеналти ноҳақлик эди қассдан зарба бермаган эди Марко, адолат ғалаба қозонди охирида, Ғалаба муборак Насаф