"Насаф" стадионига янги директор тайинланди

Насаф” профессионал футбол клубининг уй ўйинлари бўлиб ўтадиган “Марказий” стадион директори ўзгарди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Бунгача стадион директори вазифасида ишлаган Бахриддин Эгамбердиев, клуб қароргоҳига раҳбар бўлди. Эгамбердиев “Марказий” стадионга директор этиб тайинлангунга қадар ҳам, клуб қароргоҳи директори бўлиб ишлаган эди. Энди “Марказий” стадионга янги директор тайинланди. Бунгача клуб бош инженери лавозимида ишлаган Умид Бахриддинович Наврўзов стадионга директор этиб тайинланди.

u_navruzov1

Қисқача маълумот

Фамилияси ва исми шарифи: Наврўзов Умид Бахриддинович

Туғилган санаси: 16 сентябр 1985 йил

Маълумоти: Олий, инженер-муҳандислик мутахасислиги бўйича Қарши муҳандислик ва иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Клубдаги фаолияти: 2009 йилдан техника хавфсизлиги бўлими бошлиғи, клуб спорт иншоотларининг назоратчиси, клуб бош инженери, 2018 йил сентябр ойидан “Марказий” стадион директори.

Стадион директори Умид Наврўзов билан режалар ҳақида қисқача суҳбат.

- Ўзингизга маълум, “Марказий” стадионимиз 2006 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, 2009 йили клубимиз ихтиёрига берилган. Стадион ҳудуди 16 гектар умуий майдонга эга. Бош ҳомийимиз – “Шўртан газ кимё мажмуаси”нинг раҳбарлигида, бевосита ҳомийлигида ва ғамхўрлигида 2016-2017 йиллари тўлиқ реконструкция қилинди. Натижада ўйин майдони чими бутунлай янгиланди, муҳандислик коммунакациялар тубдан замонавийлаштирилди, бинолар таъмирдан чиқарилди, CIP секторидаги ўриндиқлар алмаштирилди ва стадион ҳудуди ҳам янги кўринишга эга бўлди. Биз бу ҳақда кўп гапиришимиз мумкин. Стадионимиз ҳар йили ОФК ва ЎФА томонидан назоратдан ўтказилади ва юқори баҳоланади. Хуллас, стадионимиз мамлакатимиздаги барча қулайликларга эга, стадионларнинг бирига айланди.

Албатта, стадион мухлислар билан чиройли, яъни жамоамиз ўйинларига қанча кўп мухлисларни жалб қилсак – бу яхши. Клуб маркетинг бўлими билан, бу борада бош қотираяпмиз. Шунингдек хориждаги ривожланган клублар тажрибасини ҳам ўрганаяпмиз. Шароитимиздан ва имкониятимиздан келиб чиқиб, бу тажрибаларни жорий этмоқчимиз. Ҳозирги кунда стадонимиз орқали қўшимча маблағ топиш бўйича ҳам ўйлаяпмиз. Яқинда янги оила қураётган, келин-куёвларни эсдалик учун расмга ва видеога тушишини йўлга қўйдик. Бу ишимиз ҳам оз бўлсада клубга молиявий ёрдам бўлмоқда. Стадионимизда миллий терма жамоамиз учрашувларини ҳам ўтказиш бўйича, ЎФАга расмий таклиф билан чиққанмиз. Агар бундай имконият бўлса, маҳаллий мухлисларимиз ҳам хурсанд бўлар эди. Юқорида таъкидлаганимдек, стадионимиз бутунлай ОФК талабларига жавоб беради. Биз келаси йилдан ўйин пайти стадионимизда бепул Wi-Fi тармоғини ишга тушириш ниятидамиз. Бу ишни амалга оширсак, мухлисларга қўшимча қулайлик яратилади. Бу борада мамлакатимизда фаолият юритаётган интернет провайдерлари билан музокарани бошладик, бу икки томонлама фойдали асосида йўлга қўйилади. Стадионга мухлислар учун бирламчи қулайликлар яратиш борасида ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Бу борада ҳали кўп ишларни амалга оширимиз талаб этилади. Ўйлайманки, янгиликлар мухлисларимизга манзур бўлади, - дейди Умид Наврўзов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!