"Насаф" тарбияланувчилари "Наврўз" кубогида иштирок этишади

 

"Насаф" ПФК футбол мактабининг Зафар Очилов, Дилмурод Пўлатовлар қўл остидаги 2007 йилда туғилган тарбияланувчиларидан иборат жамоамиз, бугун Тошкент шаҳрига  жўнаб кетишди.

Ушбу жамоамиз Тошкент шаҳрида ўтказиладиган   "Наврўз" кубоги мусобақасида иштирок этишади. Мусобақа  "Бунёдкор" академияси майдонларида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бугун турнирнинг 2006 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоалар ўртасидаги учрашувларга старт берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!