"Насаф" тайёргарликнинг иккинчи босқичини якунлади

Хабарингиз бор, “Насаф” клуби янги мавсумга ўз қароргоҳида тайёргарлик кўрмоқда. Бугун “аждарлар” чемпионатга тайёргарлик доирасида Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши иккита назорат учрашувида майдонга тушишди.

Аввло шуни айтиш жоизки, “Насаф” мазкур йиғиндаги биринчи назорат учрашувида Муборакнинг “Машъал” жамоаси билан куч синашганди. “Газчилар” жамоасига қарши кечган ҳар иккала баҳсда ҳам меҳмонлар 0:1 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, “Динамо” жамоаси билан ташкил қилинган биринчи назорат учрашувида ҳисоб очилмади, иккинчи назорат учрашувида эса Рўзиқул Бердиев жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Шундай қилиб, “Насаф” аъзолари янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини якунлашди ва қисқа таътилга чиқишди. “Аждарлар” 4 февраль куни ўз қароргоҳида йиғилади, - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
01/02/2021 00:04
bunoqa super kamanda. qanday suz aytishka ham hijolatkaman. har qanaqa maqtasa ham kam. chunki ohiri Uzbek fudboli N1 kamandasi. 10 yillikdaki.