"Насаф" Туркиядаги илк назорат ўйинини ғалаба билан якунлади

Бугун Туркиянинг Анталия шаҳрида “Насаф” жамоаси дастлабки назорат учрашувини ўтказди. Косовонинг “Ллапи” клубига қарши бўлиб ўтган ўйинда “Насаф” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аввалига “Насаф” футболчиси Ислом Кенжабоев пенальтидан ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай рақиб аъзолари ҳисобни тенглаштиришди. Кейинчалик “Насаф”нинг янги легионери Виктор да Силва ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди ва “Насаф” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари навбатдаги учрашувини эртага, 15 январь куни Озарбайжоннинг “Турон” жамоасига қарши ўтказадилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!