"Насаф" яна бир етакчисидан айрилиши мумкин
"Насаф" футболчиси Ислом Кенжабоев жамоасини ўзгартиришга яқин тўрибди.
Кенжабоевнинг "аждарлар" билан амалдаги шартномаси якунига етган. Sports.uz сайтига маълум бўлишича, клубнинг янги битим борасидаги таклифи Исломни қониқтирмаган. У ўз кучини бошқа жамоада синаб кўрмоқчи.
Маълумотларга қараганда, Кенжабоев хизматига Суперлига чемпиони "Пахтакор"дан таклиф бор. Қолаверса, унинг олдида фаолиятини хорижда давом эттириш варианти ҳам мавжуд.
Ислом якунланган мавсумда 26та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 2та ассист ёздириб қўйган.
Аввалроқ, "Насаф"нинг яна бир етакчиси Бобир Абдихолиқов ҳам жамоани тарк этишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик. Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг.
Фикрлар