"Насаф" янги легионер билан қанча муддатга шартнома имзолагани маълум (Фото)

"Насаф" ёзги трансферлар даврида иккинчи легионерни ўз сафига қўшиб олди. Қаршиликлар сербиялик футболчи Aлен Машович билан шартнома имзолади. 

ПФЛ матбуот хизмати "аждарлар" Ален Машовичнинг қанча муддатга битим тузганини эълон қилди. Унга кўра ушбу легионер қаршиликлар шарафини бир ярим йил ҳимоя қилади. Ален кеча Тошкентда тиббий текширувлардан ўтиб, Қарши шаҳрига етиб келди.

Шунингдек, "Насаф" "Лочин" жамоасидан Улуғбек Ўринбоевни кейинги охиригача ўз сафига қўшиб олди.

photo_2022-07-30_14-50-13

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!