
“Насаф” ёшлари мавсумни 6-ўринда якунлашди
Ёшлар лигасининг сўнгги учрашувида “Насаф” жамоаси “Машъал” ёшлари билан куч синашишди.
Учрашув курашларга бой тарзда, муросасиз кечди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. Голга Сирож Мелиев муаллифлик қилди. Учрашувда дарвозаларга бошқа голлар киритилмади.
Шундай қилиб, ёшларимиз мавсумнинг сўнгги учрашувида кичик ҳисобда мағлубиятга учрашди. “Насаф” жамоаси ёшлари турнир жадвалининг 6-поғонаси билан кифояланишди.
Ёшлар лигаси, 30-тур. 22.11.2016
“Насаф” (Қарши) – “Машъал” (Муборак) 0:1
Ёшлар қароргоҳи майдони
Ҳакамлар: Ахмаджон Эрагашев (Тошкент), Зуфар Элибоев (Қарши), Элнур Дониёров (Қарши), Фирдавс Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Артем Арютунов (Тошкент)
Гол: Сирож Мелиев (11).
Фикрлар