“Насаф” – “Андижон”. "Бургутлар" Қаршидаги қора анъанага чек қўя олишадими?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

18 октябрь куни Суперлиганинг 22-турига старт берилади. “Насаф” ушбу турда ўз майдонида “Андижон” жамоасини қабул қилади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 37 бор куч синашишган. Натижалар “аждарларнинг” устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 23 учрашувда “Насаф”, 6 ўйинда эса “Андижон” ғалабага эришган. 8 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган.
Тўплар нисбати 85:46 га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Андижон” 8:1, “Андижон” – “Насаф” 6:0.

Қаршиликлар сўнгги ўзаро учрашувни шу йилнинг 18 апрель куни Андижонда ўтказган. Бу учрашув 3:1 ҳисобида андижонликларнинг ғалабаси билан якунланган.

Қаршидаги ўзаро баҳсларга оид

Ушбу жамоалар шу пайтгача Қаршида 18 бор куч синашишган. 16 учрашувда жамоамиз ғалаба қозонган. 1 учрашувда дуранг қайд этилган ва 1 учрашувда мезбонлар ғалаба қозонишган. Дарвозаларга жами 79 та тўп киритилган. Тўплар нисбати 60:19.

Эътиборингизга, Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

28.04.2016
Насаф – Андижон 3:0

12.03.2015
Насаф – Андижон 3:1

01.10.2014
Насаф – Андижон 3:0

22.04.2012
Насаф – Андижон 4:0

06.03.2011
Насаф – Андижон 2:0

Маълумот учун, “Насаф” – “Андижон” учрашуви 19 октябрь шанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!