“Насаф”да хорижлик мураббий иш бошлади (Фото)

Хабарингиз бор, ўтган йили “Насаф” футбол мактбида жамоамизнинг собиқ футболчиси Валентин Поддубний ўз фаолиятини қайта бошлаган эди.

Ўзингизга маълум, "Насаф" футбол мактабида тарбияланган Умиджон Эргашев, Абдувохид Неъматов Олимпия терма жамоаси сафида юртимиз шарафини ҳимоя қилишаётган бўлса, Асад Полвонов U-19 терма жамоамиз либоси остида майдонга тушмоқда.

Украиналик мураббий Денис Александрович Монин “Насаф” футбол мактабида тарбияланаётган ёш дарвозабонларни шуғуллантиришни бошлайди. Денис Монин юқорида келтириб ўтилган дарвозабонларга ўринбосарларни тарбиялаш билан шуғулланади. Бу ҳақда "Насаф" клуб матбуот хизмати хабар берди.

Бундан ташқари мураббий футбол мактаби учун ёш дарвозабонларнинг селекция ишлари билан ҳам шуғулланади. 

photo_2019-09-20_20-28-12

Денис Александрович Монин.

Дарвозабонлар мураббийи.

1989-йил июнда туғилган.

Одесса футбол мактаби тарбияланувчиси. 2007-2009 йилларда ФК “Черноморец” ёшлари дарвозасини қўриқлаган. Ундан ташқари «Афган-Памир» (Одесса), «Солнечная долина» (Одесса), ФК «Тарутино» (Одесса вилояти), «Укр-нива» (Березанка, Николаевская вилояти), «Олимп» (Кирнички, Одесса вилояти) жамолари таркибида ҳаракат қилган. 2014 йилдан то бугунга қадар “Черноморец” болалар ва ўзсмирлар олимпия захиралари мактабида дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Алишер Салох
21/09/2019 16:45
Лигионерам олиб келилар