"Насаф"ни тарк этган "жаҳонгашта" легионер ўзига жамоа топди
Ўтган йили ёзги трансфер ойнаси очилган пайтда “Насаф”га таклиф қилинган сербиялик ҳужумчи Андрия Калудерович мавсум охирида шартномаси тугагани сабабли клубни тарк этганди.
У Суперлигада 14 та беллашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Кубок доирасида эса 3 та ўйин ва 3 та гол. Қолаверса, ОФК Кубогида ҳам Калудеровичнинг муҳим голларини эслаймиз.
Бу йил 35 ёшни қаршилайдиган легионер қаерда тўп суриши маълум бўлди. “Насаф”дан кетганидан кейин Sports.uz сайтига кейинги фаолиятини Сербияда давом эттирмоқчилигини айтганди. Унинг бу гапи тўғри бўлиб чиқди.
Футболчи маҳаллий “Пролетер” клуби билан шартома тузди. Бу ҳақда Андрия ўзининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди. Аммо бу Калудерович учун янги эмас, балки эски жамоа. Негаки, “Насаф”га келишдан аввал ушбу клубда тўп сурган. Шу тариқа, “жаҳонгашта” легионер яна бир бор жамоасини ўзгартирди.
У шу пайтгача қайси клублар шарафини ҳимоя қилганини биласизми? ОФК (Сербия), “Негош” (Черногория), “Мачва” (Черногория), “Хайдук” (Хорватия), “Спартак” (Сербия), “Раднички” (Сербия), “Рад” (Сербия), “Црвена Звезда” (Сербия), “Бейжинг Гоан” (Хитой), “Расинг” (Испания), “Войводина” (Сербия), “АЕЛ” (Кипр), “Тун” (Швейцария), “Брисбен Роар” (Австралия), “Ал-Шахания” (Қатар), “Жальгирис” (Литва), “Порт” (Таиланд), “Веллингтон Феникс” (Австралия), “Олимпия” (Словения), “Дели Дайнамос” (Ҳиндистон), “Интер” (Хорватия), РФШ (Латвия), “Пролетер” (Сербия), “Насаф” (Ўзбекистон).
Футболчи орада бир клуб сафига 2-3 маротаба келиб-кетган пайтлари ҳам бўлган. Кўриб турганингиздек, сербиялик ҳужумчи жамоа алмаштиришдан сира чарчамайди.
Фикрлар