"Насаф"нинг "Андижон"га қарши статистикаси қандай?

"Насаф" бугун ўз уйида Суперлига доирасида "Андижон"ни қабул қилади. 

Клуб 2021 йилдан бери "Андижон"ни мағлуб қила олмаяпти. Яъни қаршиликлар учун водий жамоаси анча ноқулай рақиб бўлиб келмоқда. Суперлига доирасида ўтказилган оҳирги тўрт ўйиннинг учтасида кучлар тенг келган бўлса, битта баҳсда "бургутлар"нинг ғалабаси қайд этилган. Қўшимчасига, Ўзбекистон кубогининг жорий мавсумида айнан андижонликлар "Насаф"ни гуруҳда қолдириб кетган эдилар. 

Қашқадарё клубининг ўзаро ўйинлардаги ғалабасиз серияси бугун ҳам давом этадими ёки бу нохуш анъана бугун якунига этадими? Буни бироздан сўнг старт оладиган мазкур жамоалар ўртасидаги беллашув орқали билиб оламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!