"Насаф"нинг ашаддий мухлиси жамоага ёрдам бериш учун уйини сотмоқчи

Сўнги пайтларда Қаршининг "Насаф" клуби атрофидаги ҳавотирли гаплар авжига чиса чиқмоқдаки, тўхтов билмаяпти. Мухлислар ҳаракати-ю, акциялари фойда бермади! Қашқадарёлик мухлисланинг фикрича, уларни ҳеч ким эшитишни ҳохламаган. 

Жамоада янги раҳбарият иш бошлади ва эски раҳбарият томонидан издан чиққан молиявий тизимни қайта тиклашга уринишмоқда. Жамоа раҳбариятига жамоани асраб қолишда яқиндан ёрдам бераётган "Насаф"нинг ашаддий мухлисининг сайтимизга маълум қилишича, футболчилар билан тузилган шартномалар ҳам клуб манфаатларини четлаб ўтилган холда фақат футболчиларга "ўнгланган". Жамоани асраб қолиш ҳозирда кун тартибида турибди.

-Жамоани сақлаб қолиш ҳамда натижани ўнглаш учун аввало, футболчилар олдидаги қарзларимиздан қутилишимиз керак. Айни пайтда, "Насаф"ни молиявий аҳволини яхшилаш борасида клуб менежери Кучеренко билан бир ёқадан бош чиқариб ишламоқдамиз. Футболчиларни рағбатлантириш учун ўзимнинг Қаршидаги уйимни сотувга қўйдим. Пулини эса жамоа ҳисоб рақамига ўтказаман. Ҳозирда ҳориждан ҳомийлар изламоқдамиз, топганларимиз билан эса музокаралар ўтказилмоқда, аммо бу масала ечилгунига қадар қўл қовуштириб, жамоани ташлаб қўя олмаймиз. Бу жамоа Қашқадарё халқининг севимли клуби, -дейди китоблик Зиёдулла Сафаров SPORTS.uz сайти мухбири билан суҳбат давомида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!