"Насаф"нинг бразилиялик футболчиси ўз фикрлари билан ўртоқлашди
Аввалроқ, хабар берганимиздек, Қаршининг "Насаф" клуби ёзги трансфер ойнаси пайтида ўз таркибини кучайтириш учун бир қанча харидларни оширмоқда. Хусусан, бугун "аждарлар" ўз сафига бразилиялик Матеус Лимани қўшиб олди. Футболчи бугун Тошкентда қаршиликлар учун тиббий кўрикдан ўтди ва кечки пайт "Насаф" ихтиёрига етиб борди. Шундан сўнг Матеус "Насаф" матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен бу ерга келганимдан жуда ҳам хурсандман. Ўз ўйиним билан мухлислар меҳрини қозонишга ва жамоа ёрдам беришга ҳаракат қиламан" - дейди Матеус Лима.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф" Матеус Лима билан неча йиллик шартнома имзолагани ҳали расман маълум қилинмаган.
"Насаф" футбол клуби матбуот хизмати
Фикрлар