"Насаф"нинг Элит ОЧЛ доирасидаги ўйини Водийда ўтказилади

"Насаф" жамоаси 9 февраль куни ОФК Чемпионлар лигаси Элит мусобақасининг 7-тури доирасида Ироқнинг "Ал Шорта" клубига қарши баҳс олиб боради.

Айни кунларда Қарши шаҳридаги Марказий стадионда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли, "Насаф" ушбу турдаги учрашувни Фарғона шаҳрида жойлашган "Истиқлол" стадионида ўтказади. Мазкур беллашув 9 февраль куни "Истиқлол" стадионида Тошкент вақти билан соат 18:45 да старт олади.

Маълумот учун, қаршиликлар айни пайтда турнир жадвалида 0 очко билан 12-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!