“Насаф”нинг ОЧЛдаги рақиби Сергеев тўп сурадиган клубга мағлуб бўлди

Бугун БАА Про-лигасида 19-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Игорь Сергеев тўп сурадиган “Ал Дафра” клуби ўз майдонида “Насаф”нинг ОЧЛдаги рақиби – “Ал Васл”ни қабул қилди.

Мазкур беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Сергеев иккинчи бўлим аввалида заҳирадан майдонга туширилди.

Бугунги ғалабадан сўнг Сергеевнинг жамоаси ўз очколари сонини 15 тага етказиб олди ва 10-ўринга кўтарилди. “Ал Васл” эса 32 очко билан 4-ўринда қолмоқда.

БАА Про-лигаси. 19-тур

“Ал Дафра” – “Ал Васл” 2:1

Голлар: Эл Аддоуа (47), Аилтон Алмеида (68) – Фабио Лима (24).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!