"Насаф"нинг собиқ 2 футболчиси бугун "Навбаҳор" таркибида "аждарлар"га қарши ўйнайди

Хабарингиз бор, бугун Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” “Насаф” меҳмони бўлади.

Қизиқарлиси, наманганликлар таркибида қаршиликларнинг икки нафар собиқ футболчиси майдонга тушади. Булар – 26 ёшли ҳимоячи Хуршидбек Мухторов ва 22 ёшли ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Хуршидбек Мухторов “Насаф”да 2018-2019 йиллар мавсумида, жами 1,5 йил (қаршиликлар сафига 2018 йилнинг 2-даврасида қўшилган), Ислом Рашидхонов эса “аждарлар” таркибида 2015-2019 йиллар мавсуми, яъни жами 5 йил давомида ўйнаган.

"Насаф" - "Навбаҳор" ўйини 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SHAXBOZ BEKMURODOV
14/06/2020 17:03
Bunaqa mayda narsalarni hisoblasa NASAF hamma jamodan chuchishi kerak chunki NASAF kashf etgan kuchli bollar O‘ZB ning hamma klubida bor.
Abbos Axmedov
14/06/2020 22:32
Мен Навбахор мухлисиман лекин узбекистонда менга энг йокадигон нармални клуб бу узимизни Навбахор ва насаф. Колганлари унчалик эмас. Энг йомон курганим тошкент клублари факкат хакамларни йордами билан чемпионат охирида 123 турнир жадвалида терилиб олади. Худики улардан кучли жамоалар вилоятларда йукдайн