Насимовнинг Кореядаги ишлари қандай кечмоқда?

Яхши биласиз, ҳамюртимиз Баҳодир Насимов Жанубий Кореянинг “Ансан Гринерс” клуби фаолият олиб бормоқда. Нуфузи жиҳатидан мамлакатда иккинчи ўринда турувчи – К Лига Челленжда иштирок этувчи ушбу клуб кеча 26-тур доирасида ўзининг навбатдаги баҳсини ўтказди.

“Аньянг” клубига қарши кечган беллашувда 2:2 ҳисобида кучлар тенг келди. Ҳамюртимиз заҳирада қолдирилди. Ўзи умуман, Баҳодир сўнгги бор 22 июлда бўлган ўйинда асосий таркибда майдонга тушган эди.

Насимов Кореядаги сўнгги голини эса 9 апрелда киритганлигини қўшимча қилиш жоиз. Шундан бери 30 ёшли ҳужумчимиз ўзи майдонга тушган 9 та баҳснинг бирортасида рақиб дарвозасини ишғол этишни уддалай олмади.

К Лига Челленж. 26-тур

“Ансан Гринерс” – “Аньянг” 2:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!