"Насьонал" - "Авеш" 0:0 (видео)

Бугун Португалия Примейра-лигасида 28-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолият олиб борадиган "Насьонал" клуби бу тур ўз майдонида "Авеш"ни қабул қилди ва 0:0 ҳисобиа дуранг ўйнади. Рашидов бугун захирада қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Шу тариқа "Насьонал"нинг ғалабасиз серияси 4 та ўйинга етди. Жамоа сўнгги бор 2 март санасида "Тондела"ни мағлуб этган эди ва шундан сўнг қаторасига 3 баҳсда мағлуб бўлди.

Бугунги натижадан сўнг "Насьонал" ҳисобидаги очколар сони 27 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!