Насри 4 йилга дисквалификация қилиниши мумкин

Франциялик ярим ҳимоячи Самир Насри допингга қарши қонунларни бузгани учун футболдан четлатилиши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга қараганда 30 ёшли футболчи 2016/17 йилги мавсум “Севилья” сафида тўп сурган пайтларида антидопинг қоидаларига зид тарзда қон қуйдиргани маълум бўлган. Шу боис Испания антидопинг лабораторияси УЕФАдан Насрини 4 йилга футболдан четлатишни талаб қилмоқда.

Маълум бўлишича Насри ушбу ҳолат юзасидан УЕФАга апелляция берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!