Насри фаолиятини Италия ёки Хитой чемпионатида давом эттириши мумкин
Ads

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Самир Насри фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда футболчининг агенти Ален Мильяччо хабар берди.

“Футболчи ҳамон “Манчестер Сити” аъзоси ҳисобланади. Аммо, ҳозир биз бир неча вариантларни кўриб чиқаяпмиз. Айтиш керакки, Самир катта эҳтимол билан фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттириши мумкин. Аммо, унга икки италян клубларидан ҳам жиддий таклифлар бўлмоқда”, - дейди агент.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли футболчи ўтган мавсумни “Севилья” сафида ижара асосида ўтказган эди.