Насри "Вест Хэм"да шуғулланмоқда, аммо...

  • 22 Nov 09:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франциялик машҳур ярим ҳимоячи Самир Насри Лондоннинг “Вест Хэм” клуби сафида шуғулланмоқда.

Tecno

Sky Sports тарқатган хабарга кўра 31 ёшли футболчи ўтган ҳафта “болғачилар” сафида тиббий кўрикдан ўтган. Бироқ, “Вест Хэм” раҳбарияти сўнгги расмий ўйинин бундан бир йил муқаддам “Антальяспор” таркибида ўтказган Насри билан бирданига шартнома имзолашни хоҳламаган. Лондонликлар дастлаб унинг жисмоний ҳолати ва спорт формасини кўздан кечиришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Насри антидопинг қоидаларини бузгани учун УЕФА томонидан 18 ойга дисквалификация қилинган эди. У 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб майдонга тушиш ҳуқуқига эга.

Comments

You must be logged in to commet!