Насри яна

Бельгиянинг "Андерлехт" клуби раҳбарияти жамоанинг франциялик хавбеки Самир Насри билан амалдаги шартномани бекор қилиш пайига тушди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, клуб раҳбарияти карантин пайтида жамоа қоидаларини бажаришдан бош тортгани сабабли у билан келишувни бекор қилмоқчи. 32 ёшли Насри Дубайга жўнаб кетган ва клуб вакиллари у билан умуман боғлана олишмаяпти.

Насри “Андерлехт” сафига ўтган ёз эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У жорий мавсум 8 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди. Унинг амалдаги шартномаси эса июнь ойида якунланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)