Наталья Вихлянцева асосий тўрга йўл олди

Россиялик Наталья Вихлянцева ҳамда словениялик Далила Якупович Индиан-Уэллсе шаҳрида ўтаётган мусобақанинг саралаш баҳсларида ўзаро рақобатлашди.

Мазкур босқичнинг иккинчи даврасидан жой олган ушбу учрашувида 22 ёшли Наталья тажрибали рақибини 7:6, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Вихлянцева  "BNP Paribas Open" турнирининг асосий тўр баҳсларида иштирок этадиган бўлди. Унинг биринчи босқичдаги рақиби бироздан сўнг аниқ бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!