Навас фаолиятини қаерда давом эттириши маълум бўлди

  • 20 Jun 16:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Кейлор Навас фаолиятини Португалия чемпионатида давом эттиради. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 32 ёшли коста-рикалик посбон "Бенфика" билан шартнома имзолайди. Клублар ўзаро келишувга эришиб бўлишган, ҳозирда лиссабонликлар фақатгина футболчининг ўзи билан музокараларни давом эттирмоқда.

Маълумот учун, Навас “Реал” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 162та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 159та гол ўтказиб юборди. Унинг трансфер нархи эса 10 млн еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!