Навас қишда
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Кейлор Навас давралар оралиғида жамоадан кетиш ҳақидаги фикрини ўзгартирди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли коста-рикалик посбон мавсум якунланишини кутмоқчи. Чунки, февралда унинг оиласида яна бир фарзанд дунёга келади ва у бундан пайтда яшаш жойини ўзгартиришни истамаяпти. Қолаверса, айни дамда унга жиддий таклифлар ҳам мавжуд эмас.

Маълумот учун, Навас жорий мавсум “Реал” сафида жами 8та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 8та гол ўтказиб юборди.