"Навбаҳор" - "Бухоро": Ўзаро ўйинлар статистикаси қандай? (превью)
Coca Cola Суперлигасининг қолдирилган 8-тури доирасида "Навбаҳор" ўз майдонида Бухоронинг “Бухоро” жамоасини қабул қилади.
Мазкур клублар Суперлига (олий лига) ўйинларида 58 марта бир-бирларига қарши майдонга тушишган. Ушбу 58 та баҳсдан 32 тасида наманганликлар ғалаба қозонган бўлса, 16 та учрашувда бухороликлар зафар қучишган, 10 та ўйинда эса томонлар дурангга имзо чекишган.
“Навбаҳор” шу кунга қадар ўзаро баҳсларда 105 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 62 марта тўп олиб чиққан. Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинларида наманганликлар 106 очкони, “Бухоро” эса 58 очкони қўлга киритган.
Ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 2001 йили кузатилган. Ўша йили Наманганда ўтказилган ўйинда “лочинлар” 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Бухороликлар эса 2009 йилги мавсумда ўз майдонларида 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган.
Шу кунгача Наманганда бўлиб ўтган 29 та баҳснинг 22 тасида мезбонлар, 4 тасида меҳмонлар зафар қучишган. Учта учрашувда эса томонлар дуранг қайд этилган. “Лочинлар” ўз майдонларида бўлиб ўтган ўйинларда бухороликлар дарвозасига 67 та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан 22 та тўп олиб чиқишган.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Бухоро” баҳси Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” стадионида 1 июль куни соат 20:00да старт олади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар