"Навбаҳор" - "Динамо": Матнли трансляция

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Динамо" учрашувидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 



  • 90'

    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    "Навбаҳор" фойдасига бурчак тўпи. 

  • 88'

    "Навбаҳор"да гол уриш учун яхши имконият, аммо Кенжабоев жаримадан ўта ноаниқ зарба йўллади.  

  • 85'

    Искандеров майдон марказида тўпни йўқотди. Бироқ "лочинлар" тезкорлик билан тўпни эгаллаб олди. 

  • 81'

    Кенжабоевнинг яна бир уриниши муваффақиятсиз якунига етди. 

  • 78'

    Искандеровнинг узатмасидан сўнг Марушич бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Унинг зарбасини яна Прекович қайтарди. 

  • 77'

    Кенжабоевнинг қанотдан ёриб кириб йўллаган зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтариб юборди. 

  • 75'

    Ислом Шариповнинг олисдан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди. 

  • 74'

    "Динамо" яқин масофадан жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлмоқда. 

  • 72'

    "Динамо"нинг яна бир ҳужуми муваффақиятсиз якунланди. 

  • 70'

    Марушичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 66'

    Кенжабоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 65'

    "Динамо"нинг ҳавфли ҳужуми "лочинлар" ҳимоячилари томонидан қайтарилди. 

  • 62'

    Андреевнинг жарима майдони ичига етказиб берган узатмасидан сўнг дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 

  • 60'

    Кенжабоев катта тезлик билан қанотдан ёриб кирди. Унинг узатмасидан сўнг Марушич 4 метрлар масофадан дарвозани ишғол қила олмади. 

  • 58'

    "Навбаҳор" навбатдаги ҳужумини уюштиришга интилаётган бир пайтда ўйин қоидаси бузилди. 

  • 54'

    Майдон марказида "Навбаҳор" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 53'

    "Лочинлар" фойдасига жарима зарбаси. Тўп ёнида Тўхтасинов 

  • 51'

    Григалашвилининг олисдан йўллаган зарбасига умуман аниқлик етишмади. 

  • 49'

    Ўйин темпи ҳозирча жуда ҳам паст. 

  • 46'

    Жамоалар майдонга қайтишмоқда. 

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча "лочинлар" 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. 

  • 45+2'

    "Лочинлар" тайм сўнггида бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    "Динамо" тайм сўнггида ҳужум уюштиришга уринмоқда. 

  • 41'

    Рақибга нисбатан қўпол тарзда ўйин қоидасини бузган Нурулло Тўхтасиновга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 38'

    "Лочинлар" навбатдаги ҳужумга ҳозирлик кўрмоқда. 

  • 35'

    "Навбаҳор" футболчиси Фаҳриддин Алимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 33'

    "Лочинлар" сафида ўзгариш! Жароҳат олган Йованович ўрнига Жўраев майдонга тушди. 

  • 32'

    "Динамо" "Навбаҳор"нинг яна бир ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлди. 

  • 29'

    Жокичнинг қанотдан берган узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 27'

    "Динамо" футболчиси Иброҳим Йўлдошевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 24'

    "Навбаҳор" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 21'

    "Лочинлар" яна бир жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. Бироқ Искандеровнинг узатмасидан сўнг бош билан зарба берадиган футболчи топилмади. 

  • 19'

    "Навбаҳор"нинг яна бир ҳужуми бесамар якунланди. 

  • 16'

    Ниҳоят "Динамо" ҳужум уюштиришга муваффақ бўлди. 

  • 13'

    ГООООООЛ! Искандеров жарима зарбасидан супер гол уришга муваффақ бўлди. 

  • 13'

    "Навбаҳор" яқин масофадан жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 11'

    Майдон марказида "Навбаҳор" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 8'

    "Динамо" ҳимоядан чиқиб кетишда қийинчиликларга дуч келмоқда. 

  • 7'

    "Навбаҳор" ҳозирча яққол устунлик қилмоқда. 

  • 5'

    УХХХХХХХ! Марушичнинг айлантириб йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегди! 

  • 3'

    "Навбаҳор" ҳимоядан майда паслар билан чиқиб кетишга ҳаракат қилмоқда. 

  • 1'

    Илк дақиқаданоқ Григалалашвили зарба берди, аммо бироз ноаниқ. 

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. 

  • *'

    Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Динамо" учрашувидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!