"Навбаҳор" - "Динамо" учрашувининг чипталари сотувда

Суперлига 21-тури доирасида "Навбаҳор" ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади. Мазкур ўйинга чиқарилган чипталар бугундан сотила бошланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, чипталар 15, 20 ва 30 минг сўмдан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Динамо” ўйини 1 октябрь куни соат 19:15да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!