"Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувидан онлайн матнли трансляция
Хабарингиз бор, бугун Pepsi Суперлиганинг 3-босқич 1-тури доирасида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Тошкентнинг "Пахтакор" клубини қабул қилади.
SPORTS.uz ушбу учрашув воқеа жойидан туриб ёритишга қарор қилган. Қуйида ушбу баҳсдан тайёрланган матнли онлайн трансляциянинг кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+4'
Учрашув якунланди. Сизлар билан баҳсни Баҳодир Ҳасанов кузатиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат. Бизни кузатишда давом этинг!
- 90+4'
"Навбаҳор"нинг қарши ҳужумии... Ҳаммаси жойида. Ҳимоячилар аниқ ўйин намойиш этишди.
- 90+2'
Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 90+2'
Дарко Никач ўрнига Азамат Алланиёзов майдонга туширилди.
- 90'
"Навбаҳор"да яна бир бурчак зарбасии!!! Зарба ва гоооолл!!!
- 88'
Жалолиддин Машарипов ўрнига Жасур Яхшибоев майдонга туширилди.
- 87'
"Навбаҳор"да бурчак зарбаси тепиш имконияти. Ҳимоячилар аниқ ўйнашди. Иккинчи темпдан ҳам самара чиқмади.
- 84'
"Пахтакор" ҳимояни кучайтирмоқда. Госалвеш ўрнига Камолиддин Тожиев майдонга туширилди.
- 83'
Дилшод Жабборов ўрнига Илҳом Бойдадаев майдонга туширилди.
- 80'
Гоол! Фаррух Сайфиев ҳисобни яна оширди.
- 76'
Гол! Азизбек Турғунбоев ҳисобни тенглаштирди.
- 72'
Исмоил Гонсалвеш пенальтидан унумли фойдаланди.
- 70'
Безерранинг яқин масофадан дарвозага йўллаган тўпини Эргашев қайтарди
- 64'
Черан-Безерра комбинациясидан сўнг Тиаго тўпга зарба беришга улгура олмади. Оқибатда "Пахтакор"нинг хавфли ҳужуми барбод бўлди.
- 62'
Ўйиннинг охирги дақиқаларига бориб ҳар иккала жамоа вакилларида асабийлик сезилмоқда.
- 58'
Тўп жарима майдони ичига оширилди. Ҳимоячилар аниқ ҳаракат қилишди. Иккинчи темпдаги ҳужумда ҳам "лочинлар"га аниқлик етишмади.
- 57'
"Навбаҳор" босимни кучайтирмоқда. Жарима зарбаси. Тўп олдида Азиз Турғунбоев.
- 55'
"Навбаҳор" томонидан уюштирилган ҳужум фол билан якунланди. Энди яна ҳаммасини қайтадан бошлаш лозим. Яна бир ҳужум... Шерзод Каримовнинг зарбаси (паси) ўта ноаниқ.
- 53'
"Пахтакор"нинг навбатдаги ҳужумиии... Безерранинг зарбасии... Ноаниқ.
- 50'
Гооол! Жалолиддин Машарипов! Йўқ, гол инобатга олинмади. "Пахтакор" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда экан.
- 48'
Гооол! Драган Черан ҳисобни тенглаштирди.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди.
- 21:02'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 45+2'
Биринчи бўлим якунланди.
- 45+2'
Қўшиб берилган вақтдан ҳар иккала жамоа фойдаланиб қолишга ҳаракат қилмоқда.
- 45'
Бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Безерранинг бош билан берган зарбасини Эргашев бартараф қилди
- 40'
Гооол!!! Аюбхон Нўъмонов ҳисобни очди.
- 40'
Навбаҳор вакиллари кетма-кет ҳужумлар ташкиллаштирмоқда.
- 34'
"Навбаҳор"га ҳужумда ягона таран ҳужумчи етишмаётганлиги сезилиб қолмоқда. Зарбалар сони кўп аммо уларнинг аксар қисми ё дарвозага қадар етиб бормаяпти, ёки ноаниқ бўлмоқда. Шунингдек, баъзи вазиятларда Суюновнинг ҳам фаоллик кўрсатаётганини таъкидлаш жоиз.
- 33'
Дарко Станоевич "Пахтакор" ҳужумини тўхтатиб қолди.
- 31'
"Навбаҳор" ижросидаги дастлабки бурчак зарбаси. Элдор Суюнов аниқ ўйнади.
- 28'
Шунингдек, ушбу вазиятда Даврон Ҳошимовга ҳам сариқ карточка кўрсатилди.
- 28'
Угор Кримец кетма-кет иккита футболчига қарши қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди.
- 27'
"Навбаҳор" вакиллари тўпни эгаллагани ҳамоно олдинга ташланмоқда.
- 25'
Оооо!!! Гонсалвеш ҳисобни очиши мумкин эди...
- 23'
Ўйин асосан, майдоннинг "Навбаҳор"га тегишли тарафида давом этмоқда.
- 19'
"Шерлар"нинг эрта прессингни амалга ошириши "лочинлар"нинг ҳужум қилишларига тўсқинлик қилмоқда.
- 19'
Тўп назоратидаги устунлик "Пахтакор" томонида.
- 14'
Ажойиб зарбааа!!! Жалолиддин Машариповнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Ботирали Эргашев қийинчилик билан қайтариб қолди.
- 12'
"Пахтакор"да бурчак зарбасини тепиш имконияти мавжуд. Тўп олдида Жалолиддин Машарипов. У томонидан оширилган зарбани Ботирали Эргашев эгаллаб олди.
- 9'
"Пахтакор" футболчилари ҳимояда ишончли ўйин намойиш этишмоқда.
- 5'
Ўйиндаги дастлабки хавфқли вазият "Пахтакор" томонидан амалга оширилди. "Шерлар" ҳужумчиси Драган Черан дарвозабон билан бирга-бир ҳолатда Безеррага тўпни ноаниқ оширди ва вазият қўлдан чиқарилди.
- 1'
Учрашув бошланди.
- 19:57'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
- 19:45'
"Навбаҳор" эса бу борада бироз беқарорлиги билангина ёдда қолмоқда. Хусусан, "лочинлар" меҳмонда ўтказилган "Қизилқум" ва "Нефтчи" жамоаларига 2:0 ва 2:1 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйган бўлса, ўз майдонида "Бухоро"дан 2:0 ҳисобида устун келган.
- 19:40'
Яна шуни қайд этиш лозимки, Pepsi Суперлига доирасида ўтказилган сўнгги 3 турдан буён "Пахтакор" мағлубият нималигини билмай келмоқда: 2 та дуранг ва 1 та ғалаба. Хусусан, "шерлар" ўз майдонларида "Насаф"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, "Локомотив" билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этган бўлишса, сафарда "Қўқон-1912" билан ўйин ҳам худди шу ҳисобдаги дуранг билан якунланган.
- 19:35'
Агар ушбу анъана давом этадиган бўлса, наманганликлар ўзаро ҳисоб-китобда олдинга чиқиб олишлари мумкин. Аммо Шота Арвеладзе шогирдлари ушбу ҳолатга шунчаки қараб турмасликлари аниқ.
- 19:31'
Жорий мавсумда ҳар иккала жамоа ўзаро икки марта тўқнаш келган бўлса, жамоалар ўз майдонларида ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқишган. Хусусан, дастлаб, "Пахтакор" майдонида ўтган учрашувда Тиаго Безерра 77-дақиқада "лочинлар" дарвозасини ишғол қилган бўлса, Наманганда ўтган жавоб баҳсининг 52-даиқасида Игорь Голбан "шерлар"ни жазолаган эди.
- 19:25'
Қайд этиш лозимки, айни пайтда стадион ишқибозлар билан лиқ тўлган. Наманганликлар ўз севимли жамоаларини фаол қўллаб-қувватлашга чоғланишган. Чунки "Пахтакор" "Навбаҳор" учун энг принципиал рақиблардан бири ҳисобланади.
- 19:20'
Айни пайтда жамоалар чигалёзди машғулотларини амалга оширишмоқда.
- 19:15'
Бугунги ўйинда жамоалар қуйидаги таркиб билан майдонга тушишади:
"Навбаҳор": Эргашев, Ғофуров, Голбан, Станоевич, Ҳошимов, Жабборов, Алиев, Турғунбоев, Каримов, Нўъмонов, Никач
Захира: Тўраев, Бойдедаев, Алланиязов, Сулаймонов, Дўсматов, Пайович, Ҳамроев, Абдуллаев, Солиев
"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев, Кримец, Аъзамов (с), Шораҳмедов, Аҳмедов, Раҳматуллаев, Машарипов, Черан, Гонсалвеш, Безерра
Захира: Лобанов, Алижонов, Аҳмадов, Искандеров, Абдураҳимов, Тожиев, Яхшибоев, Козак, Сергеев
- 19:12'
Ассалом алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун Ўзбекистон Pepsi Суперлигаси 3-босқич 1-тури доирасида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг "Пахтакор" клубини қабул қилади. SPORTS.uz ижодий жамоаси ушбу баҳсни сиз азиз мухлислар билан биргаликда воқеа жойидан кузатиб боришга қарор қилган.
Фикрлар