"Навбаҳор" - "Сурхон" ўйини чипталари қанчадан сотилмоқда?

Суперлига 5-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси Термизнинг “Сурхон” клубини қабул қилади. Мазкур ўйин учун чиқарилган чипталар бугундан сотувга чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, ушбу баҳсга 15 минг сўмдан чипта харид қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Сурхон” жамоалари ўртасидаги принципиал аҳамиятга эга бўлган ўйин 21 апрель куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида соат 17:15 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!