"Навбаҳор" бир қатор футболчиларга жавоб берди
Бугун "Навбаҳор" клубининг дастлабки йиғини якунига етди. Уйчининг “Хотира-79” жамоасига қарши бўлиб ўтган назорат ўйинидан кейин бош мураббий Илҳом Мўминжонов машғулотларда қатнашган бир қатор футболчиларга жавоб берганлигини маълум қилди.
Клуб расмий сайтининг хабар беришича, мураббийлар штабининг қарорига кўра Азизбек Мамазойитов, Ғайрат Жўраев, Акмал Ортиқов ва Билол Шарофиддиновларни бошқа жамоаларга ўтишлари мумкинлиги эътироф этилди. Учрашувдан олдин эса йиғинда қатнашган Амир Эргашев ва Шоҳжаҳон Аббосовларга ҳам жавоб берилганди. Илҳом Мўминжонов айни пайтда бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб борилаётганлигини ҳам айтиб ўтди. Мураббийнинг сўзларидан Тошкент йиғинида жамоага таклиф этилган ўйинчиларни таркибга қўшилиши ойдинлашди.
Фикрлар