"Навбаҳор" 5 июнь куни Про-лига клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Хабарингиз бор, миллий терма жамоамиз 7 июнь куни ЖЧ-2018 иштирокчиси Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Шу муносабат билан Pepsi Суперлига 14-тур баҳслари номаълум муддатга қолдирилди.

Юзага келган мазкур бўшлиқни қоплаш, шунингдек, футболчиларнинг ўйин амалиётларини сақлаб туриш мақсадида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўртоқлик учрашуви ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Лочинлар”  5 июнь куни “Марказий” ўйингоҳда Про-лига вакили Ёзёвоннинг “Ёзёвон” жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишади. Учрашув соат 19:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!