"Навбаҳор" "Ал-Ҳилол" билан ўйинга тайёргарликни бошлади
Хабарингиз бор, ФИФА кунлари муносабати билан миллий чемпионатимизда танаффус юзага келди.
Шу боис, 3 сентябрь кунги Ўзбекистон Coca Cola Кубогининг чорак финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон” (2:0) учрашувидан сўнг, мезбон жамоа аъзоларига қисқа муддатли таътил берилганди.
“Лочинлар” 3 кунлик ҳордиқдан сўнг, бугундан Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) гуруҳ босқичи баҳслари доирасидаги 1-турдан ўрин олган “Ал-Ҳилол”га қарши кечадиган ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишди.
Жамоа аъзолари бугунги машғулотни Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” стадионининг захира майдонида ўтказишди.
Машғулотни Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби вакиллари олиб боришди. Футболчилар бугунги машқларни кўтаринки руҳда, юқори кайфиятда бажаришди.
“Навбаҳор” матбуот хизмати.
Фикрлар